ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

4 сентябрь куни Тошкент тиббиёт академиясида янги 2019/2020 ўқув йили бошланди.

Янги ўқув йилининг биринчи дарси сифатида барча гуруҳларга Тошкент тиббиёт академиясининг кафедраларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарслари ўтказилди. Дарсларда она-Ўзбекистонимиз, истиқлол, тинч ва осойишта кунларимизнинг қадр-қиммати, ёш авлод истиқболи йўлида кўрсатилаётган бетимсол эътиборнинг моҳияти талабаларга кенг тушунтирилди.
Янги ўқув йилида Россиянинг И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда “Тиббиёт келажаги”, Козон Давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда “Даволаш иши” дастурлари доирасида янги йўналишлар ишга тушди.

Контракт тўлови миқдори ҳақида тез кунларда хабар берамиз

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan