ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН! ШИОРИ ОСТИДА МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик байрами мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Барча таълим муассасаларида 4 сентябр кунидан янги 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Мустақиллик дарслари” олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан барча факультетларда, кафедраларда, академик гуруҳларда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғояси остида “Мустақиллик дарси” ташкил қилинди.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей мажлислар залида ТТА Даволаш факультети 2-босқич (320 нафар) талабалари учун  Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси  А.Т.Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи Б.Б.Абдуқодиров ва Олмазор тумани депутатлар кенгаши раиси А.Р.Шермуратовлар билан  ҳамкорликда  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғояси остида “Мустақиллик дарси” ташкил қилинди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар, “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” ғояси остида гуллаб-яшнаётган мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, таълим тизимидаги янгиликлар,  “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури, «Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар-келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар борасида фикр юритдилар.Тадбир сўнгида талабаларга “Мустақил Ўзбекистоним билан ғурурланаман” фильми намойиш этилди. 

 Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan