БИРИНЧИ КУРС МАКТАБИ (ORIENTATION WEEK) ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.

Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясининг барча факультетлари ва кафедраларида, гуруҳларда янги ўқув йилининг илк кунларида “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” ғояси остида “Мустақиллик дарслари” ҳамда “Биринчи курс мактаби” тадбирлари ташкил этилди.

Шунингдек, 9-сентябрь куни Ёшлар иттифоқининг ТТА БТ етакчилари  билан ҳамкорликда Тиббий профилактика факультети ҳамда тиббий биология иши йўналиши ва ОМХ факультетларининг  биринчи босқичга тавсия этилган талабаларини академиядаги мавжуд шарт-шароитларга кўниктириш, мослаштириш жараёнини самарали ташкил этиш бўйича Orientation week (Биринчи курс мактаби)  тадбирлари юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирда Тиббий профилактика факультети декани Ф.И.Саломова, декан ўринбосарлари Г.Ф.Шерқўзиева, Т.Мустанов, А.А.Раззоқов ва ОМХ факультети декан ўринбосарлари С.Г.Алимова, Н.Ҳ.Абдурахмонова ҳамда гуруҳ мураббийлари иштирок этдилар.  Тадбир давомида талабаларга Академиянинг структураси, тарихи, факультетлари ва жамоаси таништирилиб, ТТАнинг ички тартиб-қоидалари, талабалар турар жойларида ахлоқ одоб нормалари шунингдек, тўлов контракт тизими тўғрисида батафсил  маълумотлар берилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар.

      Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини: А.Раззоқов

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan