1 октябрдан ОТМ раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизими жорий этилади

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 октябридан олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизими амалиётга жорий этилади.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу ходимларнинг малакасини ошириш марказларида Таълим технологиялари кафедраси ташкил этилади.
Қарор билан, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом ҳам тасдиқланди.
Низомга кўра, узлуксиз малака ошириш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;
муқобил малака ошириш;
таълим дастурлари асосида мазкур кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида бевосита ўқиш.

Манба: kun.uz

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan