КУЛИНГ, УМРИНГИЗ УЗОҚ БЎЛАДИ.

Жорий йилнинг 20 сентябр  куни Тошкент тиббиёт акдемиясининг литсейлар залида элимизнинг  ардоқли санаткори,  сўз устаси Аваз Охун билан маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда  Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, барча факултет декан муовинлари, маънавият бўлими ходимилари, факултет мураббийлари, ТТА хотин –қизлари раиси, ТТА ёшлар иттифоқи етакчилари ва биринчи курс талабалари иштирок этдилар. Тадбирда   Аваз Охун ўзининг ҳажвий кулгулари билан  профессор –ўқитувчиларга  ва талабаларимизга хуш кайфият улашди. Тадбир сўнгида Тошкент тиббиёт акдемияси раҳбарият томонидан элимизнинг севимли саноткори, сўз устаси Аваз Охунга эсталик совғалари топширилди. Тадбир иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди.

 

Ёшлар билан ишлаш, Маънавият ва маърифат бўлими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan