“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ” МАЗВЗУСИДА ТТА ПРОФЕССОР–ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН АХБОРОТ ВА МАЪНАВИЯТ СОАТИ СЕМИНАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА!
25 сентябр куни Тошкент тиббиёт академияси ректорат залида профессор – ўқитувчилар ўртасида “Китобхонлик – буюк келажак кафолати” мавзусида Ахборот ва маънавият соати семинари ташкил этилди.
Семинарда мамлакатимизда ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти – онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашда китобхонлик ва китоб тарғиботини кучайтириш, каби долзарб ва мухим масалалар илгари сурилди.
Қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтган мазкур семинарда маърузачи
ТТА 4-ТТЖ тарбиячи педагоги Алишер Сайдуллаев томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида китобхонлик маданиятининг ўрни, ёшларни китобхонликка жалб этиш ва мутолаа маданияти ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
Семинар сўнгида ТТА китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этишга оид чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими.