ТУРКИСТОН САРОЙИДА “БИЗ ИБН СИНО ИЗДОШЛАРИМИЗ” НОМЛИ ТАЛАБАЛИККА БАҒИШЛОВ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент Тиббиёт Академиясида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, 2019-2020 ўқув йилида биринчи курсга қабул қилинган талаба-ёшлар учун “Биз Ибн Сино издошларимиз” номли “Талабаликка бағишлов” тантанали маданий-маърифий байрам дастури жорий йилнинг 5 октябрь санасида “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтди.

  1 босқичга ўқишга кирган талабаларни дастлабки кундан бошлаб  чуқур замонавий билим олишлари билан бирга уларда ватанпарварлик ва шукроналик ҳиссини шакллантириш  мақсадида Ўзбекистоннинг мустақиллигини, унинг конституцион тизимини,  ҳалқ томонидан сайланган мамлакат Президентининг обрў-эътиборини  мустаҳкамлаш ва сақлаш, мустақил Ватан тақдири билан ўз тақдирини чамбарчас боғлаш, тарихимизни чуқур ўрганиш, аждодлар, ота-боболар, эътиқод қилган маънавий қадриятларни ҳурмат қилиш, ҳозирги замон билимларини эгаллашга, бу билан Ватаннинг тарақиёти ва гуллаб-яшнашига ҳисса қўшиш, ота –  она олдидаги фарзандлик бурчини унутмаслик, уни тўла адо этиш, ўртоқлари олдида ўзини камтарона тутиш, улар билан дўстлик алоқаларини тобора мустаҳкамлаш каби қадриятларнинг  мазмун ва моҳияти чуқур, тўла ўрганилди ва шундан сўнг  Республикадаги энг муҳташам  саройларидан Туркистон саройида ўз устозлари, ота оналари, тенгдошлари олдида қасмёд қилиш маросими ташкил этилди.

     Тадбир аввалида Туркистон саройи фоесида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган 5 та мухим ташаббуснинг ижроси бўйича Тошкент тиббиёт академияси талабалари томонидан ташкил қилинган: Биринчи курс талабалари томонидан чизилган расмлар кўргазмаси; Талабаларнинг спорт мусобоқаларида эришган ютуқлар кўргазмаси; Давлат стипендиатлари, иқтидорли талабалар ва улар эришган ютуқлар билан танишув; Китоб савдоси ва китоб кўргазмаси; Талаба қизлар томонидан тикувчилик кўргазмаси намойишлари ўтказилди.

Тадбирнинг тантанали қисмини Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Л.Н.Туйчиев очиб берди. Шунингдек тадбир меҳмонлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази раҳбари О.Х.Бозоров, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси хокими Қ.Р.Шоназаровлар  академия остонасига қадам қўяётган биринчи босқич талабаларини нуфузли даргоҳга ўқишга қабул қилинганликлари ва олдиларида турган  шарафли ва ўта маъсулиятли вазифаларни енгиб ўтишларида омад тиладилар.    Тадбирнинг тантанали қисмини Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Л.Н.Туйчиев очиб берди ва ушбу тантанали тадбир аввалида “1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан Академияда фаолият кўрсатиб тиббиёт илм-фани тараққиётига хисса қўшиб келаётган устоз ва мураббийларни байрам билан табриклаб, Академиянинг бир гуруҳ устозлари  Тошкент тиббиёт академиясининг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирнинг бадиий кириш қисмида дунё илм-фани тамаддунига улкан ҳисса қўшган олимлар Афлотундан Академия тимсолини, Гиппократдан қасамёд сўзлари битилган рамзий битикни, Абу Райҳон Берунийдан Хоразм Маъмун академиясининг рамзий белгисини, Абу Али ибн Синодан “Тиб қонунлари” китобини, ар-Розийдан “Касалик тарихи” бўйича баённомаси рамзий тимсолларини Академия ректори ва иқтидорли талабаларига тақдим этиш саҳна кўриниши билан бошланди.

Тадбир давомида Академиянинг биринчи курсига қабул қилинган 750 нафардан ортиқ талабалари ўз қасамёдларини қабул қилар экан Мустақил Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг, шон-шарафини асраб-авайлашга, жамиятнинг сиёсий барқарорлигини, фуқаролар осойишталиги ва умуммиллий тотувликни, энг юксак қадрият сифатида сақлаш, Мустақил Ватан тақдири билан ўз тақдирини чамбарчас боғлашга, бутун фаолиятларини она диёрга ва унинг буюк келажагига баҳшида этиш, Ватан тараққиёти ва гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишга, унинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашга сафарбар этишга, тарихимизни чуқур ўрганиш ва у билан ғурурланишга, инсоният тафаккури камолига улкан ҳисса қўшган бобокалонларимиз – Имом Бухорий, Ал-Фарғоний, Боҳовиддин Нақшбанд, Ал-Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобурдек аждодларимиз меросини, маънавий сарчашмаларини, чуқур ўрганишга, эҳтиёт қилиб бойитиш, улар ёққан чироқларни янада мунаввар этишга, Замонавий даволаш ва диагностика усулларини чуқур ўзлаштириб, юқори малакали шифокор бўлишга, даволаш санъатини ўз билимларига таянган ҳолда беморлар манфаатига қаратишга, аҳоли орасида  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларни олдини олиш, соғлом авлодни тарбиялаш, шифокор этикаси ва деонтологияси тамойилларига амал қилиш, беморларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ҳеч қачон ошкор қилмасликка, ота-она олдидаги фарзандлик бурчини унутмаслик, уни тўла адо этиш каби пурмано ғояларни ўзида муажассам этган сўзлар билан қасамёд этдилар. Тадбир давомида Академиянинг маданият уйи бадиий ҳаваскорлик тўгараги иқтидорли талабалари томонидан яратилган шеърлар, куй-қўшиқ ва дилрабо рақслар йиғилганларга тақдим этилди.

 

“Устоз ва мураббийлар куни” байрами  муносабати билан қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик   совғалари билан    мукофотландилар:

1.Раҳимбоева Гулнора Саттаровна- Асаб касалликлари  кафедраси профессори кафедра мудири.

2.Асроров Аскар Асрорович-Факультет ва госпитал хирургия кафедраси профессори.

3.Йўлдашева Дилчеҳра Юсупхановна-2-сон акушерлик ва гинекология кафедраси профессори.

4.Ахмедов Холмурод Садуллаевич 3-сон ички касалликлар кафедраси мудири профессор

5.Ашуров Зариф Шарипович-Психиатрия ва наркология кафедраси профессор.

6.Адилова Зилола Ўлмасовна-ЖССМ  ассистенти.

7.Эргашев Адҳам Тожимуратович -Тиббий ва биологик кимё кафедраси доценти.

  1. Мирсагатова Мавлуда Рихситиллаевна Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси ассистенти.

9 Алиев Шавкат Рўзиматович Микробиология, вирусология, иммунология кафедраси доценти.

10.Хакимов Сарвар Абдуазимович-Суд тиббиёти ва тиббиёт хуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси.

  1. Муяссарова Мухаббат Мухаммадиевна ЖССТ кафедраси Катта ўқитувчи.
  2. Раҳмонов Искандар Раҳимович Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида ҳарбий-тиббиёт факультети методиси ТТА Ҳарбий -тиббий хизмат кўрсатиш захирадаги подполковникги,

ТТА Фаҳрий ёрлиқлар билан  тақдирландилар:

  1. Илхомов Дилшод Фарходович – Онкология кафедраси ассистенти.
  2. Эралиев Умид Эргашев Юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси ўқитувчиси.
  3. Шаумаров Азизхон Завқиевич-Тиббий педагогика факультет декан муовини ассистент

4.Жўраев Жамол Абдураззоқович – Тиббий профилактика факультети декан ўринбосари.

5.Алиқулова Дилрабо Яхшибаевна-Аллергология ва хамширалик иши кафедраси катта ўқитувчи.

6.Нормуродов Бахтиёр Каршиевич-Отоларинология ва стоматология кафедраси катта ўқитувчиси.

7.Шермуратов Анвар Раҳмонқулович- ТТА лицей директори

 

Тадбирда Академиянинг фаҳрий профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, ота-оналар, жамоат ташкилотлари ва Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Тадбир бадиий жиҳатдан кўтаринки руҳда ўтди.

 

ТТА Ёшлар билан ишлаш,  маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan