КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ КУШАНДАСИ

Коррупция – вайронкор куч, унинг оқибатида миллий иқтисодиёт издан чиқади, ижтимоий тенгсизлик чуқурлашади, ҳокимиятга ишонч йўқолади, жамият маънавияти бузилади. Шунинг учун ҳам одамзод қадим замонларданоқ коррупцияга қарши курашиб келган. Бизнинг мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш ҳаёт – мамот масаласи экани тобора чуқур англаб етилмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги (2018 йил 12 апрель), “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги (2017 йил 3 январь) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2019 йил 27 май) Фармони қабул қилинди. Бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.
Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.
Коррупцияга барҳам бериш фақат давлат ва хукуматнинг кучи билангина эришиб бўлмайди. Шунинг учун мазкур ижтимоий иллатга қарши бутун жамият, барча фуқаролар оёққа турмоғи, курашмоғи зарур.

ТТА Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва
маьрифат булими бошлиғи Хасанова М.А.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan