КОРРУПЦИЯСИЗ ЁРҚИН КЕЛАЖАК САРИ

Маълумки “Коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “бузиш, сотиб олиш” маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси “коррозия” сўзи яъни “чириш” ёки “занглаш” деган мазмунни ҳам беради. Шундан келиб чиқиб бу сўзни ижтимоий кўриниши ҳокимиятни бузиш, чиритиш орқали сотиб олиш” деган маънони англатади.
Коррупция албатта бугун пайдо бўлган иллат эмас, у қадимдан буён мавжуд бўлиб келмоқда. Қадимги юнон файласуфи Аристотел шундай деган: “Ҳар қандай давлат тизимида – қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керакки, унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим” деб ҳисоблайди.
Коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалаларини Никколо Макиавелли ўрганиб, уни йўталга қиёслаб шундай деган эди, “Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдин аниқлаш қийин, аммо даволаш осон, лекин бу касални ўтказиб юборсангиз уни аниқлаш осон, аммо даволаш қийин”. Мана шу сўзлардаги ҳақиқатни бугунги кунда дунё бўйича кенг тарқалган коррупция кўринишларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 3-январ куни “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” ги қонунни имзолади (ЎРҚ-419). Ушбу қонунда коррупция тушунчасига қуйидаги таъриф берилган: “Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф рафишда тақдим этиш”.
Сўнги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.
Оилада, мактабда, меҳнат жамоасида, маҳаллада олиб бориладиган ахлоқий тарбия, жамоатчилик фикрининг кучи, оммавий ахборот воситалари ҳамма-ҳаммаси одамларимизда Қонун бузилиши билан боғлиқ ҳар қандай хатти-харакатларга нисбатан барқарор қаршиликни шакллантиришга қаратилмоғи лозим.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, коррупция мурракаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун аҳолимиз ва ёшлармизни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунга ҳурматни шакллантириш ва ривожлантириш масалаларига алоҳида эътиробор қаратишимиз лозим.

ТТА Олий маълумотли ҳамшира факультети
талабаси Қўшбоқова Сарвиноз

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan