Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятини татбиқ этиш бўлими йиғилиш

Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги инновациялар ва амалга оширилаётган ишлар, яратилишдаги имкониятлар.

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалда қўллаш, талаба-ёшларда илмга бўлган иқтидор, қобилиятларни намоён қилиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ТТАнинг турли факультетларида таҳсил олаётган талабалардан Давлат томонидан ажратилган грантлар, стартап лойихалар мавжудлигини таништириб ўтдилар. Бунда таклиф қилинган меҳмонлар Ўзбекистон савдо саноат палатаси стартап лойихалар бўйича эксперт ва мобил приложенияларни соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширган, хусусан тез ёрдам кўрсатилишни хаётга тадбиқ қилган ушбу дастурни яратган муаллиф томонидан қизиқарли сухбат ва йўлланмалар кўрсатилдаи. Талабалар томонидан кўп саволлар ва қизиқарли жавоблар олинди, учрашув интерактив тарзда олиб борилди.

Раислик қилувчи:

Л.Н. Туйчиев – Тошкент тиббиёт академияси ректори

Ф.Л.Азизова – Тошкент тиббиёт академияси илимй ишлар ва инновациялар бўйича проректор

Қатнашдилар: ТТА ректорати, Иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятини татбиқ этиш бўлими бошлиғи, факультет деканлари ва кафедра масъуллари,

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan