“Коррупцияга қарши бирга курашамиз”

 

“Коррупцияга қарши бирга курашамиз”

Коррупция –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради, бу иллатни енгиш учун биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқаролик институтлари фаолиятини кучайтириш лозим бўлади.

Коррупциянинг мазмун-моҳияти ва унинг жамият ҳаётида келтириб чиқарадиган салбий оқибатларига доир услубий тавсиялар, тарқатма ва тақдимот материаллари, тарғибот воситаларини тайёрлаш ва улардан маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини оширишда кенг фойдаланиш лозим.

Коррупцияга қарши курашишни  Тошкент тиббиёт академиясида олиб бориладиган ишлар мисолида айтадиган бўлсак, биринчи навбатда профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилишда ошкораликни таъминлаш, номзодларни танлов асосида ишга қабул қилиш, кадрларни жой-жойига қўйиш ва лавозимини оширишда коррупция ҳолатлари содир бўлишини олишга қаратилган: ректор бошчилигида проректорлар, деканлар,  жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гурух сухбатидан ўтади,  ишга қабул қилишда профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказиладиган очиқ дарсларда  қатнашиш ва хулоса бериш учун жамоатчилик кенгаши  аъзоларидан иборат доимий фаолият юритадиган  махсус  ишчи гурух тузилган.

ТТАда самарали жамоатчилик назоратини жорий этиш орқали профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги ижтимоий-маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, талабалар билимини холисона баҳолаш, фанлардан назорат ишларини топширишда ноқонуний ҳаракатлар содир қилинишининг олдини олиш мақсадида  жамоатчилик кенгаши фаолият юритмоқда. жамоатчилик фикрини ўрганишга бағишланган сўровномалар ўтказилиб, унинг натижалари асосида чора-тадбирлар белгинади.

Академиянинг www.tma.uz сайтида “Коррупцияга қарши кураш” рубрикаси очилган бўлиб доимий равишда  коррупция иллатининг ёмон оқибатларга олиб келишини аниқ мисоллар орқали етказиб борилади. Ушбу сайтга ишонч телефони сифатида ТТА раҳбарияти              ( ректор, проректор, деканлар)  ишонч телефонлари ҳамда телеграмм рақамлари талабалар эътиборига мунтазам хавола этиб борилмоқда.

Кафедра мудирлари томонидан  доимий рвишда кафедрада таъмагирликка қарши кураш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиб ва ЯН ўтгандан кейин ўз фани бўйича дарс сифати, таъмагирлик бўйича сўровнома ёки талабаларнинг фикрларини ўрганиб боради. Оралиқ назорат, жорий назорат, ОСКЕ, тест имтихонларини фақат бир киши томонидан олинишига чек қўйилиб, жамоавий шаклда декан муовинлари иштирокида қабул қилинади.

Ректор, проректорлар, деканлар томонидан барча факультетлар ва  курслар, гурухлар  кесимида таъмагирликка қарши курашиш ва талабаларни таъмагирликка шериклик қилиши, фирибгарлик қилишини олдини олиш борасидаги йиғилишлар  ўтказилади. Талаба ёшларни коррупцияга қарши  муросасизлигини шакллантириш энг муҳим омиллардан бири ҳисобланиб  “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида  иншолар танлови, “Конституция билимдони”, “ Сиз қонунни биласизми?” каби викториналар, талабалар чизган расмлар кўргазмалари ташкил қилинади. “Биз Коррупцияга қаршимиз” хештегини оммалаштириш орқали тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, хуқуқ тарғибот органлари: ички ишлар, прокуратура, адлия вазирлиги ходимлари ва Олий мажлис қонунчилик палаталари депутатларини жалб қилган ҳолда коррупция ва унинг салбий оқибатларига доир мавзуларни тушунтириб беришга қаратилган давра суҳбатлари, маърифий ( 550 дан ортиқ) тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича  фан,  спорт ва бадиий ҳаваскорлик, хорижий тиллрни ўрганиш бўйича  тўгараклари ташкил этилган ва талаба ёшларни ижодий қобилиятларини намойиш этишлари учун танловлар ва мусобақалар ташкил этиб келинмоқда.

 

 

 

Тошкент тиббиёт академияси ректори                  Л.Н.Туйчиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan