ТТА «Атроф-мухит гигиенаси» кафедрасига Корё институти қошидаги аналитик лаборотория мененджери Sunyoung Kim ташрифи

Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахасисларни жалб этиш мақсадида Атроф-муҳит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 25-29ноябр  кунлари Корё Университети қошидаги аналитик лаборотория мененджери Sunyoung Kim ташриф буюрди. Sunyoung Kim 25 ноябр- 29 ноябр  кунлари Атроф-мухит гигиенаси кафедраси магистр  талабаларига «Ишлаб чиқариш корхоналарида чангланганликка баҳо бериш», «Ишчиларга таъсир этувчи омилларни эргонометрик, физик, кимёвий, билогик усуллар ёрдамида баҳолаш»  мавзулари бўйича  маъруза олиб бормоқда. Sunyoung Kim маъруза давомида АА-700 Серияли Атом абсорбцион спектрофотометрда намуналарни таҳлил қилиш усуллари, бу аппаратурани ишлаш принципларини тўлиқ тушунтириб берди. Магистр талабаларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб бериш билан биргаликда иш жараёнида ишчиларга таъсир этиши мумкин бўлган чангланганлик, иш жойларида таъсир этувчи омиллардан: кимёвий, физикавий омиллар таъсирини камайтиришга қаратилган чора тадбирларини ва  касб касалликлари ривожланишини камайтириш бўйича муаммоларни кенг ёритиб уларни олдини олиш чора тадбирлари бўйича аниқ кўрсатмалар бермоқда. Хафта давомида магистр талабаларга иш жойидаги зарарли таъсир этувчи омилларни ўлчаш бўйича амалий кўникмани мустахкамлаш бўйича лаборатор ишларини амалга ошириш хам режалаштирилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan