Энг иқтидорли талаба

26.11.2019 йил Тошкент тиббиёт академиясида талабаларнинг кафедраларда Талабалар илмий жамиятларига қизиқишларини ошириш мақсадида “Энг иқтидорли талаба” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда барча кафедраларнинг ТИЖ маъсуллари талабаларга ўз иш фаолиятларини, фанни ахамияти ва талабаларни ютуқларини намойиш қилдилар.

Мазкур тадбирни ТТА инновация ва илмий ишлар проректори, т.ф.д. доцент Азизова Феруза Лутфуллаевна очиб сўзга чиқдилар, шунингдек ТТА даволаш факультети декани проф. Холматова Барно Турдиходжаевна ва Тиббий профилактика факультети декани доцент Саломова Феруза Ибодуллаевна талабалрга ўз фикрларини билдирдилар: Иқтидорли талабаларни ТИЖ фаолиятида фаол иштирок этишлари ва шу билан бирга бўлажак танлаган мутахассислигини яқиндан танишишга имкон яратилиши, илмий изланишлар айнан ТИЖда иштирок этилиб аниқлаб кейинчалик магистратурада давом эттириш мумкинлигини айтиб ўтишди.

Тақдимотлар сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларини маъсулларга ҳамда проректорга бериб жавоблар олишди.

Презентациялар сайтда намойиш этилган барча ходимлар ва талабалар танишиб чиқишлари мумкин.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan