“Битирувчи Форуми” га таклиф этамиз

Тошкент тиббиёт академиясининг 2020 йил битирувчиларини ишга жойлаштиришга бағишланган анъанавий “Битирувчи Форуми” жорий йилнинг 17 декабр куни соат 9:00 да Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши катта мажлислар залида (Ўзбекистон миллий университети) ўтказилади.

Форум кун тартибида битирувчиларни вилоят соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари ва иш берувчилар билан учрашув шунингдек, Академияни ўтган йилларда битирган битирувчилар бандлиги вилоятлар кесимидаги таҳлили кўриб чиқилади. Форум ишининг иккинчи ярмида соғлиқни сақлаш тизими ҳудудий муассасалари раҳбарларининг талабалар билан юзма-юз мулоқоти ўтказилади.

Сизларни Форум ишида иштирок этишга таклиф этамиз.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan