Тошкент тиббиёт академияси битирувчиларини ишга жойлаштиришга бағишланган “Битирувчи Форуми” бўлиб ўтмоқда

Мамлакатимизда ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳар тамонлама баркамол этиб тарбиялаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаган ҳолда турмуш даражасини юксалтириш ва уларнинг салоҳиятидан юрт равнақи йўлида унумли фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Меҳнат бозорига кириб келаётган йигит-қизлар сонининг йилдан-йилга ортиб бориши сабабли, уларни иқтисодиётимизнинг турли жабҳаларига тўғри йўналтира олиш, бандлигини таъминлаш энг долзаб масала ҳисобланади.
Бугун, 17 декабрь куни Тошкент тиббиёт академиясининг 2019-2020 ўқув йилида 867 нафар битирувчиларини иш билан таъминлашга бағишланган “Битирувчилар Форуми” бўлиб ўтмоқда.
Мазкур форумда иш берувчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий тиббиёт муассасалари, идоравий ва хусусий тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этиб, Тошкент тиббиёт академияси битирувчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот қиладилар ва эртанги иш жойлари ҳақида келишиб олинади.
Маълумот учун, Тошкент тиббиёт академиясини 2019-2020 ўқув йилида 190 нафар давлат гранти асосида, 416 нафар тўлов-контракт асосида, жами 606 нафар бакалавр даражасида, 53 нафар давлат гранти асосида, 208 нафар тўлов-контракт асосида, жами 261 нафар талаба магистр даражасида тиббиётнинг тор соҳа мутахассислари сифатида битиради. Жами битирувчилар сони 867 нафарни ташкил этади.
Бу ўқув йилида Тиббий биология йўналиши бўйича илк 50 нафар битирувчилар Фундаментал тиббиёт мутахассиси сифатида битиришади. Улар республиканинг давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида клиник лаборатор диагностика ва фундаментал тиббиёт ходими сифатида фаолият юритадилар. Шу билан бирга, улар магистратуранинг молекуляр генетика, тиббий кибернетика, молекуляр фармакология каби янги мутахассисликларида ўз билимларини ошириб, тиббиётни жаҳон стандартларига олиб чиқишга ҳисса қўшадилар.
Бундан ташқари, Республикада биринчи марта давлат грантлари асосида мақсадли қабул қилинган 41 нафар битирувчилар Олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича ўқишни якунлайди. Мазкур мутахассислик бўйича кадрлар танқис бўлган худудлардан мақсадли қабул қилинган ушбу битирувчилар энди ўз худудларига ишга юборилади.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan