Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги ПҚ- 3775 –сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида Атроф-мухит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 16-17 декабр кунлари Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”га профессор Jae Wook Choi ташриф буюрди. Ташриф давомида профессор Jae Wook Choi билан илмий марказни иш фаолияти ва уни ривожлантириш учун олиб борилаётган ишлар ҳақида келишиб олинади. Бундан ташқари “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналишида таълим олаётган 2-курс магистр талабаларини диссертация иши натижалари муҳокамаси бўлиб ўтади.
2019 йил 18-20 декабр куни Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да “Атроф-муҳит гигиена”си кафедраси профессор ўқитувчиларига профессор Suk Won Kim бошчилигида мастер класс бўлиб ўтиши режалаштирилган.