Соғлиқни сақлашни такомиллаштириш ва Ўзбекистонда экологик таълим тизимини яратишга қўшган ҳиссаси учун Корея Тиббиёт Университети профессори Же Вук Чой 2019 йилда ODA Merit Award мукофотига сазовор бўлди.
ODA Merit Award мукофоти турли халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини фаол амалга ошириш орқали университетнинг мақомини яхшилашга ҳисса қўшганларга берилади.
Ҳозирда профессор Же Вук Чой Тошкент тиббиёт академиясининг экологик саломатлик соҳасидаги билимларини ошириш лойиҳасининг катта илмий ходими бўлиб фаолият юритмоқда.
Же Вук Чойни мукофот билан чин юракдан табриклаймиз ва унга сиҳат-саломатлик, келгусидаги илмий ва педагогик фаолиятида куч-ғайрат тилаймиз! Бундай кейин ҳам биз билан ҳамкорликда ишлашига умид қиламиз.