ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!

Азиз устозлар, шифокорлар, азиз талабалар! Сизларни қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган Янги – 2020 йил билан чин дилдан табриклайман!

Эл-юртимиз фаровонлиги йўлидаги барча ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман! Йил давомида яхши кайфият ва омад сизларни асло тарк этмасин! Оилангизда бахту-саодат, хонадонларингиздан тинчлик-хотиржамлик ва файзу-барака аримасин!
2019 йилда юртимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқлар ва марралар кўп бўлди. Шу ўринда тарих саҳифаларидан жой олаётган 2019 йил академиямиз ҳаётида муҳим воқеаларга бой бўлганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жумладан, ўқув жараёнига янги педагогик технологияларнинг жорий этилиши биз кутган натижаларни берди. Илмий-тадқиқотлар борасида ҳам аҳамиятга молик, ижобий ютуқларга эришилди. Қувонарлиси, янгидан – янги илмий-тадқиқотлар ва ихтирочилик ишлари Республикамиз жамоатчилиги эътиборини қозонди. Маънавият ва маърифат, маданият ва спорт соҳасида қилинган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳам ўзига хос аҳамият касб этди.
Академиямизда таҳсил олувчи талаба-ёшларимизнинг ютуқлари, олимпиада ва турли конференциялардаги фаол иштироки олиб борилаётган тизимли ишларнинг самараси десак, муболоға бўлмайди.
Қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган 2020 йилда ҳам академиямиз жамоаси катта-катта режаларни амалга ошириш – бир қатор инновацион тадбирларнинг ўтказишни мўлжалламоқда.
Қадрли устозлар, муҳтарам профессор-ўқитувчилар, шифокорлар, азиз талабалар, кириб келаётган Янги – 2020 йилда сизга ва оила аъзоларингизга меҳнат фаолиятида, ўқишда, жамоат ишларида ҳамиша омад ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан! Илмий-тадқиқот, ижодий, ўқишдаги фаолият ва интилишларингизда мувоффақиятлар тилайман! Сиҳат-саломатлик, шоду-хуррамлик, бахту-саодат барчангизга йўлдош бўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Л.Н.Туйчиев,
Тошкент тиббиёт академияси ректори

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan