ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ФАКУЛЬТЕТИДА “КАСБИМ – ФАХРИМ” ВА “ЭНГ ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ” КЎРИК ТАНЛОВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 24 декабрдаги 87 -06- 158 сонли хати асосида “Касбим – фахрим” шиори кўрик танловини ўтказиш тўғрисида режа – дастури асосида Тошкент тиббиёт академияси ректорининг 2019 йил 11 декабрдаги  “Касбим – фахрим” шиори кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи эълон қилинди.

Ушбу кўрикни ўтказишдан мақсад, маънавиятнинг мазмун-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, бугунги кунда амалга оширилаётган, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича ўрганиш ва очиб бериш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, олимлар, сиёсатчи ва мутахассислар, ижодкор зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйишдан иборатдир.

2020 йил 17-18 феврал кунилари “Касбим – фахрим” шиори остида тиббий профилактики факультети профессор-ўқитувчилари ўртасида  “Маънавий-маърифий ишлар бўйича энг фаол кафедра” ва “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик танлов ўтказилди. Кафедрада ўтказилган маънавий – маърифий соҳада фаолият кўрсатаётган фаол кафедра ҳодимлари ва маънавият тарғиботчилари иштирок этдилар. Мазкур танловнинг Иши гуруҳ раиси этиб Тиббий профилактика декани ўқув ишлари бўйича факультет декани Г.Ф.Шерқўзиева бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан тиббий профилактика факультети маънавият тарғиботчилари ҳужжатлари низом асосида кўриб чиқилди. Жумладан танловда тиббий профилактика факультети деканатида саралаш босқичида Атроф-муҳит гигиенаси, Микробиология, Эпидемиология, Тиббий ва биологик кимё, ЖССМ, Информатика ва биофизика, Гематология, Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраларининг маънавият маъсуллари иштирок этишди. Тузилган ишчи гуруҳ комиссияси танлов шартлари асосида кўриб чиқиб, “Касбим-фахрим” шиори остида ўтказилган “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” деб биринчи ўринга Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси доценти Л.Абдукадирова лойиқ деб топилди.  “Касбим – фахрим” шиори остида ўтказилган “Маънавий-маърифий ишлар бўйича энг фаол кафедра” деб Микробиология кафедраси лойиқ деб топилди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan