КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ – ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

Жорий йил 6 март куни Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев бошчилигида ТТА профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари 1927 йил таваллуд топган, 1941-1945 йилларда фронт ортида меҳнат қилган, Тошкент тиббиёт институтининг “Болалар касалликлари” кафедрасида илмий ва педагогик фаолият юритган, кўплаб шогирдлар тарбиялаган устоз Шоюсупова Старанинг хонадонига ташриф буюришди.

 

Маълумот учун:

Шоюсупова Стара Тошкент тиббиёт академиясининг (Тошкент тиббиёт институти) битирувчи бўлиб, 1947-1953 йиллар тахсил олган. Меҳнат фаолиятини шу олий ўқув юртининг “Болалар касалликлари” кафедрасида 1958-1978 йилларда олиб борган. 1941-1945 йиллардаги Иккинчи Жаҳон урушида фронт ортида меҳнат қилган.

 

Шоюсупова Старанинг хонадонига ТТА жамоаси ташриф буюрганда ректор Лазиз Туйчиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини таништириб, гувоҳнома ва “Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонини тақдим этди. Сўнг ТТА профессор-ўқитувчилари ва талабалари 8 март халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаб, самимий тилаклар билдиришди.

 

Шоюсупова Стара Тошкент тиббиёт академиясининг 100 йиллик юбилейи билан табриклаб, ўз хотиралари, ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқлари билан ўртоқлашди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тиббиёт ходимларига, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор бераётганлигига, шунингдек, камтарона меҳнати учун “Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлагани учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan