Тошкент тиббиёт академиясида COVID-19 инфекцияси бўйича масофавий ўқитиш амалга оширилмоқда

Барчамизга маълум, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти 2020 йил 11 март куни COVID-19 пандемияси бошланганини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси дунё бўйича биринчилардан бўлиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалиши, ташхислаш, даволаш, олдини олиш ва бошқа асосий эпидемияга қарши чора-тадбирларни аниқ белгилаб, уларни давлат миқёсида амалга оширишни бошлади.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 19.03.2020 йилдаги  ПФ-5969-сон Фармони, Вазирлар Махкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  23.03.2020 йилдаги 176-сонли Қарори, соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Коронавирус инфекциясини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш бўйича захира мутахассисларни тайёрлаш тўғрисида”ги 22.03.2020 йилдаги № 77-буйруғи ва “Халқаро стандартлар асосида ишлаб чикилган COVID-19 бўйича миллий қўлланмани тиббиёт амалиётига жорий этилишини янада жадаллаштириш хақида”ги 31.03.2020 йилдаги № 96-буйруғига кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг қатор педагоглари Тошкент шахри ва Жиззах вилояти юқумли касалликлар клиник  шифохоналари ва оилавий поликлиникаларининг барча тиббий ходимлари учун “Коронавирус инфекцияси, тарқалиши, ташхислаш, даволаш, олдини олиш ва эпидемиясига қарши чора-тадбирлар”  мавзусида 18 соатлик масофавий ўқитиш ишларини олиб бормоқда.

Малака ошириш факультетининг врачлар малакасини ошириш кафедраси, 1-сонли ички касалликлар кафедраси, даволаш факультетининг факультет ва госпитал терапия, касб касалликлари курси билан кафедраси, 1-сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси, тиббий педагогика факультетининг юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси,  тиббий профилактика факультетининг эпидемиология кафедраси жамоалари  шу вақтгача мингдан ортиқ тиббиёт ходимларини COVID-19 инфекцияси бўйича билимларини масофавий оширдилар. Бу юқори масъулиятли фаолият яна давом этмоқда.

Академиямиз жамоаси халқимиз саломатлиги ва давлатимиз равнақи йўлида куч ва ғайратларини аямай, жонбозлик кўрсатишга доимо тайёрдирлар!

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan