Қадрли ТТА талабалари ва профессор-ўқитувчилари! “КЕЛИНГ, ВАТАНИМИЗГА ҚАНОТ БЎЛАЙЛИК” телеграмм канали ишга тушди

Ушбу эълон 14.04.2020 йилда телеграм каналида эьлон қилинган эди, ҳозирги кунда (16.04.2020)  аъзолар сони 900 га яқинлашди. Раҳбарият тавсиясига кўра академия сайтида, ректорат телеграмм каналида эълон қилишга келишилди. Ушбу телеграм каналига барча талабалар билан бирга кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, ходимлар аъзо бўлиши таклиф қилиб қоламиз. (https://t.me/joinchat/CBqowxmB1n7BmdvRS9K27g ушбу хавола орқали қўшилиш мумкин)

Ҳозирги кунда бутун дунёнинг диққат-эътибори Covid-19 коронавирус пандемиясига қаратилган бўлиб, жаҳон илм-фани аҳли ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш ва тўхтатиш, инсоний талофатни кескин камайтириш ва бу хатарни илдизи билан қуритиш учун бор интеллектуал салоҳиятини сафарбар этмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг Ш.М. Мирзиёев талаба ёшларга  алоҳида эътибор қаратиб, 2020 йил 9 апрел куни қуйидаги мазмунда мурожаат қилди: “Мен бугунги кунда уй шароитида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчи ёшларимизга мурожаат қилмоқчиман: Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг”, деган сўзлари барча ёшлар учун кундалик ҳаёт тарзига айланиши зарур.

Биз бугунги масъулиятли, синовли кунларда маънавий бирлигимиз, мустаҳкам ҳаётий эътиқодимиз билан барчага ибрат бўлишимиз зарур бўлади. Шу боисдан Тошкент тиббиёт академияси талабаларини уйда бекор ўтирмасдан,  ўз билимларини ошириш, китоб ўқиш, саньатга ошни бўлиш шуғулланиш, жисмоний чиниқиш ва спорт билан шуғулланиш, ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ушбу соҳаларда эришган ютуқларимизни  тендошларимиз билан “КЕЛИНГ, ВАТАНИМИЗГА ҚАНАОТ БЎЛАЙЛИК”  телеграмм канали орқали ўртоқлашсак, уларга ибрат бўлсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

Мурожаат учун:  94 653 61 20  телеграм М.Хасанова, 91 950 40 30  З.Ниёзов

 

ТТА ёшлар билан ишлаш проректори      Т.А. Бобомуратов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan