ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИСИ ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Т А Н Л О В Л А Р

Ҳурматли талабалар, Тошкент тиббиёт академиясида 4500 дан зиёд талабалар тахсил олади, шу талаба-ёшлар орасида қанча қанча иқтидор эгалари, ижодкор ёшлар бор, Сиз билан биз  ўша ёшларни бирлаштириш, уларни кашф қилишимиз зарур. Телеграм  гуруҳига “КЕЛИНГ ВАТАНИМИЗГА ҚАНОТ БЎЛАЙЛИК”, деб номлангани бежизга эмас. Бу талабанинг тенгдошига чорлови, биз ёшлар Ватанимизга, ўқиётган даргоҳимизга, оиламизга, маҳалламизга қанот бўлишимиз керак,  албатта бўламиз ҳам. Республикамизда коронавирус пандемияси шароитида, талабаларнинг таътили вақтида уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида қуйидаги йўналишда танловлар эълон қиламиз.

1-Танлов. Мавзу “КЕЛИНГ ВАТАНИМИЗГА ҚАНОТ БЎЛАЙЛИК”

3-  Танлов.  Мавзу   “МЕНИНГ ОРЗУЙИМ”

2 – Танлов. Мавзу    “ОИЛАМ – МЕНИНГ ҲАЁТИМ”

3 – Танлов. Мавзу    “УСТОЗИМ – ҲАЁТИМ ЧИРОҒИ”

4 – Танлов. Мавзу    “ТИББИЁТНИНГ–БАРҲАЁТ СИЙМОЛАРИ”

5 -Танлов. Мавзу  “МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ ФАХРИМ”

6-Танлов. Мавзу  “ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА ЎҚИШИМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН, ЎЗБЕКИСТОНДА ЯШАШИМ БИЛАН ҒУРУРЛАНАМАН” деган шиор асосида.

Танловда қатнашиш эркин тарзда амалга оширилади,  юқорида кўрсатилган мавзуларда видео, аудио,  видеоклип, шер ёзиш, қўшиқ, рақс ижроси, турли презентация, матн шаклларида бўлиши мумкин,  эркин шаклда тайёрласа бўлади. Танлов учун  маълумотларни 10.05.2020 йилга қадар юбориш мумкин. Танлов йўнанишлари ғолибларига Тошкент тиббиёт академиясининг эсдалик соғалари, танлов қатнашчиларига сертификат берилади.

Мисол учун: Мен даволаш факультети, 2-курс, 205-гуруҳ талабаси _______________Ф.И.Ш. Тошкент тиббиёт академиясида ўтказиладиган танловларнинг  3 – Танлови “УСТОЗИМ – ҲАЁТИМ ЧИРОҒИ”   йўналиши бўйича (ўзингиз танлаган устозингиз тўғрисида) ________________________мавзудаги шеримни (презентациямни, клипимни) тақдим этаман, деб матерариалинингизни юборинг.

 

Эслатма: Танловларда қатнашишни ҳохлаган талабаларимиз “КЕЛИНГ ВАТАНИМИЗГА ҚАНОТ БЎЛАЙЛИК”  телеграм гуруҳимизга бугундан бошлаб, ҳар куни юбориш мумкин, шунингдек, бир киши бир нечта танловда қатнашиши мумкин. Фақат юборган материални танловнинг қайси йўналлишига  юбораётганлигини  кўрсатиб ўтишингиз лозим.

Танловда фақат Тошкент тиббиёт академияси талабалари чекланмаган миқдорда қатнашиши мумкин.

 

ТТА ёшлар билан ишлаш проректори        Т.А.Бобомуротов

 

Мурожаат учун:

Телеграм номери:  94 653 61 20  М.Хасанова,

91 950 40 30  З. Ниёзов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan