Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) ва Қозон давлат тиббиёт университети (ҚДТУ) амалга оширилааётган «Даволаш иши» йўналиши қўшма таълим дастури талабалари жорий йилнинг 4 май куни КДТУнинг вакили билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Бу сафар талабалар КДТУ биринчи проректори, профессор Мухарямова Лайсан Музиповна билан сухбатлашиш имкониятига эга бўлдилар.
Учрашув давомида КДТУ томонидан олиб бориладиган ўқув жараёнида қўшма таълим дастури талаблари учун қўшимча машғулотлар ўтказишда қўлланилаётган илғор усуллар ва масофавий технологиялардан фойдаланиш имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир доирасида ТТА Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессор-ўқтувчилари иштирокида, профессор Мухарямова Л.М. томонидан «Ижтимоий тизим, ижтимоий стратификация ва соғлиқ: тушунтиришнинг асосий ёндашувлари ва моделлари» мавзусида масофавий маъруза ўқилди.
Бундай учрашувларни ташкил этиш ва ўтказиш биринчи навбатда талабаларнинг асосий ўқув жараёнидан ажратмаган холда янги билимларни олишга бўлган қизиқишни уйғотишга қаратилгандир.
ТТА томонидан амалга оширилаётган халқаро хамкорлик ва ҚДТУ билан қўшма таълим дастури замонавий тиббий таълимни жахон ютуқларига мувофиқ, юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш сифатини янги босқичга олиб чиқишга имкон яратади.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
ТТА Халқаро факультети