Т А Н Л О В Л А Р

“ Т А Л А Б А Л И К  Б А Ҳ О Р И – 2020 “  Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг  аньанавий кўрик танлови ойлайн тарзда ўтказилади.

Тошкент тиббиёт академияси талаба ёшлар орасида қанча қанча иқтидор эгалари, ижодкор ёшлар бор, сиз билан биз  ўша ёшларни бирлаштириш уларни кашф қилишдан иборат. Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг биринчи йўналиши бўйича танловлар қуйидаги номинациялар бўйича танловлар ўтказилади.

 

1 –  Танлов.  “ Бир актёр театри ” 

2 –  Энг яхши миллий ва замонавий  рақс ижрочиси

3 –  Энг яхши миллий ва замонавий қўшиқ ижрочиси  

4 – Энг яхши мусиқа сози ижрочиси

5 – Энг яхши й фолклёр чиқиш

6 –  Энг яхши шер ижодкори

7-  Энг яхши мўйқалам (расм чизган) устаси

8 – Энг яхши нотиқ талаба

9 – Энг яхши хунарманд талаба

10- Энг яхши  чевар қиз

11 -Энг ибратли йигит

12 -Энг иболи қиз

 Танловда қатнашиш эркин тарзда юқорида кўрсатилган мавзуларда видео, аудио,  видеоклипп, шер ёзиш, қўшиқ, рақс ижроси, турли презентация, матн шаклларида бўлиши мумкин,  эркин шаклда материаллар тақдим этилади.  Танлов йўнанишлари ғолибларига Тошкент тиббиёт академиясининг эсдалик соғалари, танлов қатнашчиларига сертификат берилади.

Мисол учун: Мен даволаш факультети, 2 курс, 205 гурух талабаси _______________Ф.И.Ш. Тошкент тиббиёт академиясида ўтказиладиган танловларнинг  3 – Танлови “ Энг яхши миллий рақс” йўнанишидаги танлови бўйича  ижро этган рақсимни видеосини юбормоқдаман.

Эслатма: Энг ибратли йигит ва энг иболи қиз кўрик танловида талабаларимиз  ўзларини маданияти,  фаолияти ( хронометражи),кийиниш маданияти, ўқишидаги ютуқлари, бадиий ҳаваскорлик йўналишидаги ижодкорлиги, китобга қизиқиши  ва бошқа қобилиятлари видеоролик шаклида юборса мақсадга мувофиқ бўлади.

Танловларда қатнашишни ҳохлаган талабаларимиз “КЕЛИНГ ВАТАНИМИЗГА ҚАНОТ БЎЛАЙЛИК”  телеграм гурухимизга бугундан бошлаб 25 майга қадар, ҳар куни юбориш мумкин, бир киши бир нечта танловда қатнашиши мумкин, фақат юборган материалини танловнинг қайси йўналлишига  юбораётганлигини  кўрсатиши лозим.

Танловда фақат Тошкент тиббиёт академияси талабалари чекланмаган миқдорда қатнашиши мумкин.

 

ТТА ёшлар билан ишлаш проректори        Т.А.Бобомуротов

 

Мурожаат учун:

Телеграм номери:  94 653 61 20  М.Хасанова,

91 950 40 30  З. Ниёзов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan