ҲУРМАТЛИ ТАЛАБАЛАР !!!

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 20 май куни  Тошкентда барпо этилган Адиблар хиёбони, хиёбон ёнида ташкил этилган кутубхонага ташриф буюрди. Алишер Навоий ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит жойлаштирилган меъморий ва бадиий композиция ҳамда унинг мантиқий ечими билан танишди.

Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини МУАЙЯН ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИГА БИРИКТИРИБ, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. Хиёбон билангина чекланиб қолмасдан, адиблар ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўллари ҳақида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш муҳимлиги таъкидланди. Давлат раҳбари «Адиблар хиёбони» деб номланган интернет портали ташкил этиш таклифини билдирди.

Шу боисдан  Тошкент тиббиёт академияси талабалари ва профессор-ўқитувчиларининг шоира Зулфия ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганиш ва тарғибот ишлари олиб боришлари белгиланди.  Ҳозирда ТТА академиясининг бу борада  махсус режаси тасдиқланди. Унга кўра дастлабки кунларда  22. 05. 2020 йил  дан 22.06. 2020 йилга қадар ТТА Зулфия номидаги ижод хонасини ташкил этиш, АРМ ва филиалларида ижодига мансуб  асарлар ва  ва таржима қилинган асарлар бурчагини алоҳида ташкил этиш ҳамда онлай танловлар ўтказиш назарда тутилган.

СИЗ АЗИЗ ТАЛАБАЛАРДАН эса, Зулфияхоним  шерларини бадиий ўқиб  ёки  шоира Зулфияга бағишлаб ўзингиз ёзган шерларингизни ворд вариантда ва аудио, видео шаклларда “ Келинг Ватанимизга қанот бўлайлик” телеграм гурухига юборилсин. Натижалар телеграм гурухидаги талабалар  ва аъзолар томонидан ҳам он-лайн  баҳоланиши йўлга қўйилади (китоб чоп этилади,  албом яратилади ).

 

ТТА ёшлар билан ишлаш проректори        Т.А. Бобомуротов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan