Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депортаментининг қўшма қарорига асосан тасдиқланган «Ёшларнинг стартап ташаббусларини қўллаб қуватлаш» дастури доирасида Тошкент тиббиёт академиясида стартап лойиҳалари танлови бўлиб ўтди.
Жорий йил 25 май куни Тошкент тиббиёт академиясида талаба, магистр, ёш тақиқотчиларнинг энг яхши инновацион тадбиркорлик стартап лойиҳалари онлайн танлови бўлиб ўтди.
Талаба ва ёш тадқиқотчилар томонидан онлайн танловга «Бронхиал астма учун браслет», «Суперкальций», «Estimed By FМ», «Когнитив тест», «LOGOS» мобиль илова, «STOP INSULT» – мобиль илова каби мавзуларда 50 га яқин стартап лойиҳалар тақдим этилди. Унда ёш тадқиқотчилар электрон дастурслар, платформалар яратиш, касалликларни вақтли аниқлаш бўйича махсус дастурлар, тиббиёт терминологияси бўйча луғатлар каби стартап лойиҳалари юзасидан тақдимот қилдилар.
Танловда иштирок этган талаба ва ёш тадқиқтчилар томонидан стартап лойиҳалри бўйича янги инновацион махсулотлар яратиш ва хизматларни кўрсатиш, ишчи гуруҳлар шакллантириш бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Онлайн танлов натижалари бўйича аниқланган ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган 2020 йилда энг яхши стартап лойиҳаси танловида иштирок этишлари таъминланади.