Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда (https://t.me/uzbyuksalish/1207).

Унда ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдиришмоқда.

 

Таъкидланишича, якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Шунингдек, барча таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.

 

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

✅ Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan