ТТА ўқитувчи ва талабалари «Адиблар ҳиёбони»га ташриф буюрди

Жорий йил 4 июль куни Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари пойтахтимизда барпо этилган “Адиблар ҳиёбони”га ташриф буюришди.

Тошкент тиббиёт академиясига бириктилган таниқли ўзбек шоираси, ўзига хос шеърияти билан минглаб китобхонлар қалбини ром этган истеъдодли шоира Зулфия Исроилова ҳайкали олдида жам бўлишди. Бу ерда ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда шоира ижоди ҳақидаги хотиралар яна бир бора ёдга олинди. Ўзбекистон халқ шоирасининг шеърларидан намуналар ўқилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan