ТТА талабалари ўртасида “Энг яхши мақола” ва “Энг яхши ҳикоя” номинациялари бўйича онлайн танловлар ўтказилди

Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олувчи талаба – ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, экстремизм, терроризм ва коррупцияга қарши кураш бўйича ишлар натижадорлигини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда умуминсоний қадриятлар туйғуларини шакллантириш қолаверса  карантин даврида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқий  ва ёзма саводхонлигини ошириш мақсадида барча факультет талабалари ўртасида      “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?”, “Биз коррупцияга қаршимиз” ва “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзуларида “Энг яхши мақола” номинациялари бўйича масофавий онлайн танловлар ташкил этилди. Танловнинг биринчи босқичи академик гуруҳлар ўртасида ўтказилди. Юқори савияда ташкил этилган мазкур танловларда 600 дан зиёд талабалар иштирок этдилар. ТТА профессор ўқитувчилари томонидан тузилган ҳакамлар ҳайъати барча мақолаларни одилона баҳоладилар ва ҳайъат хулосасига кўра танловнинг академия босқичида:

 “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусидаги “Энг яхши мақола” онлайн танлови бўйича: Тиббий педагогика факультети 2 курс талабаси Эшназаров Мадаминхўжа 1- ўринни,  Даволаш факультети  2 курс талабаси Фармонов Азиз 2-ўринни, “Одам савдоси – давр муаммоси” мавзусидаги танлов бўйича ОМХ факультети 1- курс  талабаси Акбарова Севинч  1-ўринни,  Даволаш   факультети  2 курс талабаси  Элсориева Фарзона  2-ўринни, “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” мавзусидаги танлов бўйича Даволаш факультети  2 курс талабаси Бобоев Жаҳонгир 1-ўринни, Даволаш факультети  2 курс талабаси Хабибова Феруза  2-ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритдилар ва танловнинг Республика босқичига тавсия этилдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan