Тошкент тиббиёт академияси ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

Қадрли талабалар! Тошкент тиббиёт академияси раҳбарияти ҳар йили қабул жараёнлари бошланишидан олдин май ойида барча талабалар билан талабалар орасида учраб турадиган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва қабул имтиҳонларига аралашиб қолмаслик тўғрисида ҳар бир курс талабалари билан режа асосида алоҳида учрашувлар ташкил этар эди. Короновирус пандемияси сабабабли бу йил бундай учрашувларни ташкил этиш имконияти бўлмади. Шундай бўлсада, биз Сизлар билан бу масалада тушунтириш, тарғибот ва огоҳлантириш ишларини академия сайти, ТТАдаги телеграм каналлари ва гурух мураббийлари орқали етказмоқчимиз.

Олий таълимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бугунги куннинг энг долзаб масаласи ҳисобланади. Бу соҳада абитуриентларни ўқишга қабул жараёни, талабалар билимини баҳолаш, ўқишни кўчириш ва нострификация қилиш, ўқитувчилар ижтимоий ҳимояси, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш каби йўналишларда афсуски, коррупцион ҳолатлар учраб турибди.

Ҳозирда  ОТМларга ўқишга кириш учун қабул квоталари сонининг  ошганлиги,  абитуриентнинг масофадан туриб  ҳужжат топшириши, бир вақтнинг ўзида бешта олийгоҳни  танлаши, кириш имтиҳонлари учун вилоятларда ташкил қилинган жойлардан туриб  тест топшириши учун шароитларни яратилишини, қатор коррупцион ҳолатларни бартараф этишга ёрдам бермоқда.

Шунга қарамасдан, сўнгги йилларда олий ўқув юртига киргизиб қўяман дея, фирибгарлик қилиб,  одамларни ишончига кириб, мўмайгина пул талаб қилаётган фирибгарлар кўплаб учраб турибди. Ачинарлиси, бугун ана шундай фирибгарлар  тузоғига чув тушиб, уларга бор-будини ишониб топшириб қўяётган ота-оналар ва фирибгарларга қўшилиб қолаётган талабалар ҳам кўплаб топилади.

Кейинги йиллардан талабалар томонидан бундай ҳолатлар сезиларли даражада камайган бўлсада, айрим талабалри қуйидаги ҳолатларда жиноят ва хукукбузарликларга содир этилмоқда:

  • 1-курсга қабул имтихонларига бировни ўрнига киришга уринишлар;
  • академия ёки бошқа олий таълим муассасасига ўқишга киритишга ваъда бериб, фирибгарлик қилиш;
  • ҳужжатларни қалбакилаштириш;
  • жиноятчилик холларини яшириш ва бошқа шу каби ҳолатлар.

Билиб қўйинг, Тошкент тиббиёт академиясида қабул жараёнларида ва таълимнинг бошқа босқичларида коррупцияга умуман йўл қўйилмайди.

Маълумки  Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг  махсус буйруғига биноан, қабул имтиҳонлари республикамизнинг бошқа олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркибидан тузилган махсус комиссия аъзолари томонидан қабул қилинади ва академиянинг   профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари бу жараёнда иштирок этмайди. Шундай экан, сохта фирибгарларга ишониб, Сиз бировнинг ўрнига тест имтиҳонларига кириб, ўзингизни ҳаётингизни ва келажагини хатарга қўйманг!

Бугунги кунда Тошкент тиббиёт академияси www.tma.uz сайтида “Биз коррупцияга қаршимиз” рубрикаси очилиб, унда коррупцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистан Республикаси Президенти Қарорлари, фармонлари ижроси юзасидан маълумотлар билан бирга, ишонч телефони сифатида ТТА раҳбариятининг (ректор, проректор, деканлар) телефон рақамлари берилган. Агар Сиз Тошкент тиббиёт академиясига қабул жараёнларида ва  таълимнинг бошқа босқичларида коррупцияга оид бирор бир воқеа-ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз, дарҳол шу ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Унутманг, Сизнинг бахтли келажагингизга ва порлоқ истиқболингизга биз ҳам худди Сиздек масъулмиз!

 

Тошкент тиббиёти академиси ёшлар билан ишлаш проректори  Т.А. Бобомуротов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan