Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига!

Абитуриентларга тегишли мутахассислик бўйича олий таълим муассасасини танлашда қулайлик яратиш учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши олий таълим муассасалари бўйича гуруҳланди.