Тошкент тиббиёт академияси жамоаси имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган қизларни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953 сон фармонига кўра, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида улар учун ажратилган алоҳида 4 фоизли қўшимча қабул кўрсаткичлари мазкур йўналишдаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Шундай яратилган имкониятдан фойдаланган ёшларнинг 27 нафари Тошкент тиббиёт академиясининг давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлди.

Жорий йил 5 октябрь куни ТТА раҳбарияти Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган Зайлобиддинова Райхона Аслиддин қизи, Усманова Файёза Нуриддин қизи ва Азимова Ноила Тохир қизининг хонадонларига ташриф буюриб, талабалик бахтига муяссар бўлган қизлар ва уларнинг ота-оналарига мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган шарт-шароит, имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдалангани билан самимий муборакбод этди.

Тошкент тиббиёт академияси жамоаси Президент ташаббуси билан берилган имкониятнинг илк совриндорлари бўлган талаба-қизларга эсдалик совғалар ҳамда ТТА ректори Лазиз Туйчиевнинг табрикномасини тақдим этдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan