ТТА ректори А.Қ. Шадмановнинг Тиббий профилактика иши таълим йўналиши битирувчи курс талабалари билан учрашуви

2020 йилнинг 04 ноябр куни ТТА ректори А.Қ. Шадманов Тиббий профилактика иши таълим йўналиши битирувчи курс талабалари билан  учрашди. Учрашувда ТТА Илмий ва инновация ишлари бўйича проректори Азизова Ф.Л., ТТА Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети декани Ф.И. Саломова, декан муовини Г.Ф.Шеркузиева, Тиббий профилактика иши таълим йўналиши мутахассислик кафедралари мудирлари ва профессорлари Шайхова Г.И., Миртазаев О.М., Матназарова Г.С. Эрматов Н.Ж., битирувчи курс талабалари ва бошқалар  иштирок этишди.

ТТА ректори А.Қ. Шадманов кириш сўзида коронавирус инфекцияси (Covid-19) пандемияси муносабати билан дунёдаги, жумладан республикамиздаги эпидемиологик вазият ҳақида тўхталиб ўтиб, битирувчиларимизнинг маъсулиятли касбига урғу берди. Ректор Давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимини моддий-техник базасини бойитиш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек коронавирус инфекциясига (Covid-19) қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтиб ва битирувчи курс талабалари олдидаги вазифаларини белгилаб берди.

                  ТТА Илмий ва инновация ишлари бўйича проректори Азизова Ф.Л. ўз сўзида коронавирус инфекцияси (Covid-19) пандемияси муносабати билан республикамиздаги эпидемиологик вазият  врач-гигиенист, эпидемиологларга бўлган эхтиёжнинг юқорилиги ҳақида тўхталиб ўтди. Якуний давлат аттестациядан муваффақиятли ўтиш учун талабалар бугунги кундан тайёргарлик кўришни бошлаши кераклигини таъкидлади.

ТТА Тиббий профилактика иши таълим йўналиши мутахассислик кафедралари мудирлари ва профессорлари Шайхова Г.И., Миртазаев О.М., Матназарова Г.С. Эрматов Н.Ж.лар  ўз сўзларида битирувчи курс талабалари болалар, ўсмиралар гигиенаси, овқатланиш гигиенаси, коммунал гигиена, меҳнат гигиенаси, эпидемиология, радиацион гигиена ва микробиология фанларини чуқур ўзлаштириши лозимлигини айтиб ўтишди. Кейинчалик танлаган йўналишлари бўйича магистратурада ўқишни давом эттиришлари мумкинлиги ҳақида ахборот беришди.

Мажлис якунида ТТА Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети декани Ф.И. Саломова талабаларни ЯДА ўтказиш тартиби ва босқичлари билан таништирди ва талабаларни бу жараёнга маъсулият билан ёндодшлари лозимлигини таъкидлади.

Талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб беришди.

  

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan