Юракларни ларзага солган садо

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб «Маънавият семинари» ўтказилди. Мазкур тадбирда Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, кафедра мудирлари, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, Ёшлар иттифоқи етакчилари, меҳмонлар, 100дан ошиқ талаба ёшлар, иштирок этди. Маънавият семинари қатнашчилари учун Давлат мадҳияси яратилиш тарихи хақида сўз юритилди.  Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда ўз нутқида мазкур мусиқанинг жаҳоний шуҳрати ҳақида,  икки буюк қалб ардоғидан яралган бу бетакрор  оҳанглар  мана  чорак асрдан кўпроқ вақт ўтибдики, қанчалаб қалбларга илҳом бағишлаб, юртимиз довруғини  етти иқлимга мардонавор таратиб келаётганлиги ҳақида фикр юритди. Маънавият семинари сўнгида иқтидорли талабалар ижросидаги ватанпарлик рухи билан йуғрилган шеърлар профессор-ўқитувчилар кунглига илиқлик бағишлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan