“DOCTOR REPORTER” МЕДИА ГУРУҲИ ўзининг қизғин фаолиятини бошлаганини маьлум қилди!…

“DOCTOR REPORTER”

 Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати ҳузуридаги DOCTOR REPORTER” МЕДИА ГУРУҲИ академиямизнинг иқтидорли талаба ёшлари, изланувчан магистрлар, доцент ва ўқитувчилар, профессорлар, тиббиёт илмининг билимдони бўлган устоз академикларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлиги асосида ўзининг қизғин фаолиятини бошлаганини маълум қилади.  Мақсадимиз, мамлакатимизда олиб борилаётган соғлиқни сақлаш сиёсатининг фаол иштирокчилари сифатида пандемия сабоқларидан келиб чиққан ҳолда, одамлар соғлигини асраш, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш имкониятларидан фойдаланиб, замонавий тиббий тарғиботнинг қайноқ жараёнида фаол иштирок этиш. Эгалланаётган замонавий билимлар, орттирилаётган катта тиббий тажриба мактаби сабоқларини аҳоли саломатлиги йўлида сарфлаш.

Шунингдек, республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина йўлга қўйилиб, диагностика ва даволаш ишлари янги инновациялар билан бойитилиб, бу борадаги фаолият кун сайин кенгайиб бораётган янги давр  имкониятларидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилишда ОАВлари билан узвий ҳамкорликда  тарғиботнинг энг оммабоп усулларини қўллаш.

Тошкент тиббиёт академиясида яратилаётган янги кашфиёт ва илмий ишланмаларни эл-юрт саломатлиги йўлида ҳаракатга келтириб,  халқимиз орасида соғлом турмуш тарзи тушунчаларини тарғиб этишда намуна кўрсатаётган теран мушоҳада соҳиблари бўлмиш тиббиёт илми фидоийларини элга танитиш.

ЎЗМТРКнинг “МАҲАЛЛА”, “ЎЗБЕКИСТОН 24”, “ЁШЛАР”, “СПОРТ” “МАДАНИЯТ ВА МАЪРИФАТ” “ЎЗБЕКИСТОН РАДИОСИ”, “ЎЗБЕКИСТОН 24 РАДИОКАНАЛИ” сингари бир неча теле ва радиоканаллар, “ЎЗА” “Янги Ўзбекистон” газетаси расмий канали каби қатор ОАВ ва даврий интернет нашрлар орқали тайёрланажак  қатор ижтимоий-оммабоп телекўрсатувлар, шоу дастурлар, эксклюзив интервью, жонли радио эшиттиришлар, мақола, очерк, хабар сингари тезкор ахборот манбаалари орқали Тошкент тиббиёт академияси илмий салоҳияти ва бу ерда тўпланган катта илмий тажрибани ҳаётга тадбиқ этиб бориш.  Ҳурматли, профессор , ўқитувчилар, талаба ва магистрлар сизларни Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати ҳузуридаги “DOCTOR REPORTER” медиа клубида энг яхши ғоя ва таклифлар, илмий ишланмаларингиз борасидаги янгиликларингиз  билан кутиб қоламиз.

Биз Сизнинг машаққатли меҳнатларингиз ҳақида, одамларга хизмат қилаётган илмингиз тўғрисида ёзамиз. Биргаликда, ҳамжиҳатлик билан Тошкент тиббиёт академиясининг бугунги салоҳиятини элга танитамиз. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда бир мақсад билан қадам ташлаймиз.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan