Халқаро илмий-амалий конференциянинг АХБОРОТ ХАТИ…

Халқаро илмий-амалий конференциянинг
АХБОРОТ ХАТИ
“Тиббиёт фанидаги инновацион ёндошувлар:
Замонавий воқелик ва истиқболлар.”
(5 апрел 2021 йил. Тошкент, ТТА)
Ҳурматли ҳамкасблар ва ёш олимлар!

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маxсус таьлим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент тиббиёт академияси 35 ёшгача бўлган талабалар ва ёш олимларни “Тиббиёт фанидаги инновацион ёндошувлар: Замонавий воқелик ва истиқболлар.” мавзусидаги 5 апрел куни 2021 йил бўлиб ўтадиган xалқаро илмий-амалий тиббиёт конференциясида иштирок этишга таклиф қилади. Халкаро илмий-амалий конференцияда назарий ва амалий тиббиётнинг кенг қамровли масалалари кўриб чиқилади. Иштирок этиш учун талабалар, резидентлар, клиник ординаторлар, магистрлар, шунингдек 35 ёшга тўлмаган аспирант ва докторантларни таклиф қиламиз!

Анжуманнинг асосий йўналишлари:
1. Терапевтик йўналиши;
2. Хирургия;
3. Тиббий-профилактика йўналиши;
4. Тиббий-биологик йўналиши;
5. Симуляцион ўқитиш намойишлари;
6. Жамоат саломатлиги ва тиббий информатика ;

Расмий тил: рус тили, ўзбек тили, инглиз тили.
Илмий мақолаларни conference.tma@gmail.com манзилга 15 февраль 2021йилгача юборишингизни сураймиз.
Маълумот учун +998 99 115 02 77 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

МАҚОЛАГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР:
1. Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилида қабул қилинади.
2. Илмий мақола ҳақиқатда ўтказилган илмий тадқиқот натижаси бўлиши керак.
3. Мақолада сўнгги йилларда чоп этилган энг янги маълумотлар ва ахборотлардан фойдаланилган бўлиши керак.
4. Aввал топширилаётган мақола ҳеч қаерда чоп этилмаган бўлиши керак.
5. Мақола бир вақтнинг ўзида бошқа журналга ҳам чоп этиш учун топширилмаган бўлиши керак.

Мақоланинг умумий ҳажми 4-6 варақдан иборат бўлиб (Times New Roman,
шрифт 12, интервал 1.15, юқоридан 2, пастдан 2, чапдан 3, ўнгдан 1.5 см), энг
кўпи билан 8 варақгача қабул қилинади. ҳажми бундан кўп бўлган мақола
муаллифлари қўшимча тўлов қилишлари лозим бўлади.

Сарлавҳа (Title)
Сарлавҳа ихчам, аниқ ва журналнинг бутун ўқувчилари учун мазмунли бўлиши керак. Одамлар Интернетда қидириш пайтида уни янада аниқроқ қилишга ёрдам берадиган асосий сўзларни ўз ичига олиши керак. Узун номлар ва ностандарт ёки тушунарсиз қисқартмалар ёки белгиларни ишлатишдан сақланинг.

Муаллифлар (Authors)
Мақолада 1-5 кишидан иборат муаллифлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир муаллифнинг исм-фамилияси қисқартирилмаган ҳолатда пасспорт бўйича ёзилган бўлиши керак. Ҳар бир муаллифнинг илмий даражаси, лавозими, кафедра номи, ташкилот номи, электрон почтаси, ORCID тақдим этишлари сўралади.

Масалан,
Беҳзод Aбдуллаев1*, Равшан Aмануллаев2, Зулфия Омонова3
1 PhD, Aссистeнт, Исломшунослик манбаларини ўрганиш кафедраси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент, Ўзбекистон. Почта: behzod@mail.ru, ORCID: -00007218296548
2 DSc, Доцент, Исломшунослик манбаларини ўрганиш кафедраси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент, Ўзбекистон. Почта: amanullaev@mail.ru, ORCID: 00007296845769
3 Профессор, Кафедра мудири, Исломшунослик манбаларини ўрганиш кафедраси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент, Ўзбекистон. Почта: zulfiya@gmail.com, ORCID: 00007296845769

Қисқача изоҳ (Abstract, Аннотация)
Сиз берган қисқача изоҳ ўқувчиларга мақолангизнинг қисқача мазмунини бериши керак. У сизнинг мақолангизнинг мазмунини тавсифлаши ва асосий сўзларни ўз ичига олиши керак (айниқса, дастлабки иккита жумла жуда муҳим). Изоҳ маълумотга эга, тушунарли, мақоланинг умумий мақсади ва ҳажмини кўрсатувчи, фойдаланилган методология, олинган асосий натижалар
ва хулосаларни баён қилувчи бўлиши керак. Унда аниқланмаган қисқартмалар бўлмаслиги керак ва жадваллар, рақамлар, ҳаволалар ёки тенгламалар берилмаслиги керак. Қисқача изоҳ 300 сўздан ошмаслиги керак. Aгар сиз 300
сўздан ортиқ бўлса, мақола қабул қилинмаслиги мумкин ва сиздан қайта ёзишингизни сўрашимиз мумкин. Калит сўзлар (Key words) Мақолани юборганингизда, сизнинг ишингизга тегишли баъзи калит сўзларни тақдим этишингиз сўралади. Aгар сизнинг мақолангиз нашрга қабул қилинса, биз ушбу калит сўзларни нашр этилган мақолада кўрсатиб ўтамиз ва улар сизнинг мақолангизни индекслаш учун фойдаланилади. Калит сўзларни танлашда, тегишли мақолаларни Интернетда қидиришда қандай атамалар ишлатишингизни ўйлаб кўринг. Мақола учун 3-6 та калит сўз бўлиши талаб этилади.

Кириш (Introduction)
Кириш ихчам бўлиши ва текширилаётган муаммонинг моҳиятини ва унинг келиб чиқишини тавсифлаши керак. Шунингдек, у сизнинг ишингизни тегишли маълумотномаларга асосланиб, аввалги тадқиқотлар контекстида белгилаши керак. Кириш ўқувчиларга қулай бўлиши учун мақолада ишлатиладиган жуда ихтисослашган атамалар ва қисқартмалар бўйича кенгайтирилиши керак. Бу қисмда сизгача чоп этилган илмий ишлар ва улардаги муаммолар ҳақида ёзишингиз керак.

Материал ва Метод (Materials and Methods)
Ушбу бўлимда тажриба, симуляция, статистик тест ёки натижаларни олиш учун ўтказилган таҳлиллар ҳақида батафсил маълумот берилиши керак, бундан мақсад сиз қўллаган методни бошқа тадқиқотчи такрорлаши ва натижаларни такроран кўриши мумкин бўлади.

Натижалар (Results)
Натижалар қисмида сизнинг тадқиқотингизнинг асосий натижалари батафсил баён этилиши керак. Бу қисмда жадваллар, диаграммалар, расмлар, гистограммалар бўлиши мақсадга мувофиқ. Жадваллар кетма-кет рақамланган бўлиши ва матнда рақамлар бўйича кўрсатилиши керак (1-жадвал ва б.). Ҳар бир жадвалда имкон қадар ихчам сарлавҳа бўлиши керак.

Мунозара (Discussion)
Бу қисмда натижаларнинг аҳамияти муҳокама қилиниши ва тегишли маълумотлар ёрдамида аввалги илмий мақолалар натижалари билан таққосланиши керак.

Хулоса (Conclusion)
Бу қисмда илмий тадқиқот натижалари асосида олинган якуний хулосалар ва фойдалар ёзилади. Хулоса аниқ бўлиши керак. 1, 2, 3 ва ҳ.к. рақамланиб берилиши мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References)
Ушбу бўлим барча тегишли ишларни рўйхатлаш учун ишлатилиши керак. Максимум 15 та адабиётларни келтириш мумкин. Мақола ичида шунга мос 15 хил адабиётдан фойдаланилган бўлиши керак. Барча адабиётлар APA стилида берилган бўлиши керак.

Тошкент тиббиёт академиясниниг Ёш олимларнинг Халқаро
илмий-амалий конференциясида иштирок этиш учун ариза шакли.

№ Аризани тўлдирилган сана______________________________________________
1. Ташкилот номи_______________________________________________________
2. Ташкилот рахбарини___________________________________________________
Ф.И.Ш._______________________________________________________________
3. Ташкилотни юридик манзили_____________________________________________
4. Маърузачини Ф.И.Ш.___________________________________________________
5. Шахар______________________________________________________________
6. Туғилган йил ва ойи____________________________________________________
7. Факультет, гурух_______________________________________________________
8. Кафедра номи________________________________________________________
9. Докладнинг номи______________________________________________________
10. Телефон рақам_______________________________________________________
Қўшимча маълумот учун келтирилган ходимларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Илмий иш ва инновациялар бўйича проректор:
Азизова Феруза Лютпиллаевна +998781507802
Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлим :
Джураева Гульноза Тулкуновна +998977346556 ;

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan