«СOVID-19 шароитида политравма бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тактикаси саволлари» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади

COVID-19

2021 йил 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 09:00да «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда: «СOVID-19 шароитида политравма бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тактикаси саволлари» мавзусидаги халқаро иштирокчилари билан биргаликда илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Конференцияда қуйидаги маърузалар бўлиб ўтади:

1. Сент-Луис университет қошидаги Тиббиёт мактаби Ортопедия департаменти профессори Кулджанов Джолдас Мурадовичнинг“СOVID-19 шароитида политравма” мавзусидаги маърузаси;

2. Россия Федерациясининг Н.Н. Приоров номидаги Миллий травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот маркази 15-травматология ва ортопедия бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессори Коробушкин Глеб Владимировичнинг«Политравмада зарарни назорат қилиш» мавзусидаги маърузаси;

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Дурсунов Aхмат Маликшаевичнинг “Кўп сонли синиши  оқибатидаги БИОС”мавзусидаги маърузаси.

Иштирок этиш учун Сиз қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин: https://us02web.zoom.us/j/82194779235?pwd=OTRvcUVlNUtKNXcrRms2c2VGakdUQT09

Индентификатор: 821 9477 9235

Пароль: 020994

Дастурни юклаб олиш: https://yadi.sk/i/PSc7DY54zuOc2w

Конференция ташкилотчилари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази

Тошкент тиббиёт академияси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan