“Start Up” лойиҳалари танлови ўз ғолибини аниқлади…

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан устувор илмий-тадқиқот ва ишланмалар, тажриба-конструкторлик ва “Start Up” лойиҳалари танлови эълон қилинганлиги хакида маълумот бергандик. Танловда қатнашган лойиҳалар орасида тиббиётдаги ишланмалар ҳам долзарблиги нуқтаи назаридан ўрганиб чикилди. Ёш олимларнинг халқимизга фойда келтирадиган аҳоли соғлигини муҳофаза қилишда самарали натижа берадиган янги ғоялари алоҳида эътироф этилди.

Бугун Тошкент тиббиёт академияси асаб касалликлари кафедраси ёш ассистенти Расулова Муниса Бахтиёр қизи “2020 йилга энг яхши 20 та Start Up лойиҳалари” танловида ўз лойиҳаси билан иштирок этиб 75 000 000 сўм пул мукофотини қўлга киритди. Тошкент тиббиёт академияси илмий педогогик жамоаси Муниса Расуловани қизғин муборакбод этади. Келажакда бунданда юксак марраларни эгаллашига тилакдошмиз.
Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan