Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 19-умумтаълим мактабида Тошкент тиббиёт академияси Анатомия, клиник анатомия кафедраси ходимлари билан ҳамкорликда “Навоийхонлик кечаси” ташкил этилди. Навоий ижодини янгича услуб ҳамда ёндашувлар асосида ўқитиш, ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш хусусида фикр алмашилди. Байрам тадбирида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, ижодий намойишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Буларни ёшлар онгига етказишда мактаблардаги маънавий-маърифий тадбирлар муҳим ўрин тутади. Таълим даргоҳларида ўтказилаётган бу каби хайрли ишлар улуғ мутафаккирларимиз асарлари мазмунини чуқур англашга, ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялашга, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Таълим масканларида навоийхонлик кечаларини ташкил этиш анъанага айлангани ёшларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, уларни ватанпарварлик, инсонпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими