“ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 464-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  Тошкент тиббиёт академияси “Олий ҳамширалик иши” йўналиши иқтидорли талабаларининг шу йил 14 февраль куни Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат жараёнида талабалар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор тарихий обидаларини зиёрат қилишди. Талабаларга шаҳарнинг тарихий обидалари, буюк шахслар ва улар қолдирган бой маданий маърифий мерос ҳақида Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети декан муовини Алишер Раззоқов томонидан батафсил маълумотлар берилди. Ушбу ташриф нафақат зиёрат, балки амалий семинар дарси сифатида амалга оширилганлиги билан ҳам диққатга сазовордир.

Келгусида бундай  маданий маърифий  зиёрат тадбирларини Бухоро ва Хоразм вилоятлари бўйлаб амалга ошириш режалаштирилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan