Бугун Тошкент тиббиёт академиясида “Тиббий таълимда этика ва интеграция масалалари ” мавзусидаги халқаро илмий амалий конфереция бўлиб ўтди.
Тиббиёт ходими, шифокорлик касбининг бошқа касб-ҳунарлардан фарқланиб турадиган битта жиҳати бор. Улар инсон саломатлиги ва тақдири олдида ҳаммадан кўра кўпроқ масъулдирлар.
Бу эса этика- эстетика масаласи билан, нутқ маданияти ёки нутқ одоби билан бир-бирига чамбарчас боғлиқдир.
Бугун Тошкент тиббиёт академиясида ўтказилган “Тиббий таълимда этика ва интеграция масалалари ” мавзусидаги халқаро илмий амалий конферецияда Туркия, Россия, Қозоқистон ва Қирғизистоннинг етакчи муахассислари ягона онлайн платформада бирлашиб, тиббиётдаги муҳим мезон тушунчалари –одоб, ахлоқ, тарбия ва бу ҳислатларни бўлажак шифокорларда шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатларини илмий нуқтаи назар билан изоҳладилар.
Видео мулоқотда ҳар бир иштирокчи мамлакат мутахассислари томонидан тиббиёт ходимларининг касбга муносабати, ахлоқ-одоби, шунингдек, шифокор ва беморлар орасидаги турли муносабатларни намоён етувчи муҳим тушунчаларнинг бугун тиббиёт илмида қандай акс этаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Тиббиёт деонтологиясининг моҳиятини белгилаб берувчи омиллар, яъни ходимларининг бурчи, одоби ҳақидаги фанни бугунги кун талабидан келиб чиқиб, замонавий дастурамалга кўтариш вазифаси кўндаланг кўйилди. Бу эса, шу йўналишда илмий фаолият олиб бораётган мутахассислардан янги авлод адабиётларини яратишни ҳам тақазо этади.