“Ўзбекистон-Нагоя” алоқалари…

“Ўзбекистон-Нагоя”

  Жорий йил июнь ойида Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси Нагоя шаҳри мерияси ва “Ўзбекистон-Нагоя” дўстлик ассоциацияси билан ҳамкорликда “Нагоя Тошкент билан учрашади” номли тадбир ташкил қилинганди.

Бугун Тошкент тиббиёт академияси ректори профессор Алишер Шадманов Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан ўтказилган видео  конференциясида иштирок этди. Ўзбекистон –Япония   ҳамкорлигини янада кенгайтириш  ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган музокараларда Нагоя шаҳар университети билан ўрнатилажак янги, манфаатли алоқаларга алоҳида урғу берилди.

Видео мулоқотда таъкидланганидек, бугун Ўзбекистонлик ёшларнинг Японияда таълим олишга бўлган интилиши кун сайин ошиб бормоқда. Шу боис, уларнинг япон тилини ўрганишга қизиқишлари катта.

Республикамиздаги кўплаб олий ўқув юртларида талабаларга  япон тилини ўргатиш бўйича алоҳида таълим дастурлари қабул қилинган.  Шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (JICA) минтақавий ваколатхонаси кўмагида ҳам қатор университетларда мазкур тилни ўрганиш марказлари  очилган.

Япония элчихонасида бўлиб ўтган видеоконференция чоғида Япония-Ўзбекистон муносабатларининг  таълим, маданият, спорт, илм-фан ва технологиялар йўналишида Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида мамлакатимиз олий ўқув юртлари талабалари, мактаб, лицей ва коллеж битирувчиларига Япония университетлари ва коллежларида таҳсил олиш имкониятларини янада кенгайтиришини маълум қилди.

Яқин келажакда, икки мамлакатнинг олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик жадал суръатда ривожланишнинг янги босқичларига қадам қўяди.  Нагоя университети ваколатхонаси Япония ҳукумати номидан таълим ва академик тадқиқотлар соҳасида илмий-техникавий кўмакни янада такомиллаштириши видео мулоқотда яна бир бор таъкидланди.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan