Тошкент Тиббиёт Академисида ҳар жума куни – Спорт тадбирлари куни…

Тошкент Тиббиёт Академисида ҳар жума куни – Спорт тадбирлари куни

Тошкент тиббиёт академиясида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, бу оммавий тадбирларга ҳар бир проректор ва ўқитувчилар масъул этиб тайинланди. Улар талаба ёшлар билан биргаликда спортнинг барча турлари бўйича шуғулланишдан ташқари, ёшлар ўртасида ҳар жума куни ўтказиб келинаётган  спорт беллашувларининг фаол кузатувчиси сифатида ҳам иштирок этиб келмоқдалар.

Бугун Жума…Тошкент тиббиёт академияси ёшлари учун анъанавий спорт  мусобақалари куни.

Академиянинг спорт–соғломлаштириш мажмуаси ҳар доимгидек, спортсевар ёшлар билан гавжум. Жами 29 та тўгаракда бирлашган талаба ёшлар соғломлаштириш ва жисмоний чиниқтириш тадбирларининг галдаги танловини катта ҳаяжон билан кузатмоқдалар.

Айни дақиқаларда  Тошкент тиббиёт академияси спорт комплексида  1 курс талабалари ўртасида спортнинг мини – футбол тури бўйича  финал босқичи беллашувлари  ҳамда талаба қизлар ўртасидаги факультетлараро шейпинг мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Шейпинг  мусобақаларида:

 ОМХ факультетининг “Истеъдод”, тиббий педагогика факультетининг “Авиценна”, даволаш факультетининг “Гавхар”, тиббий профилактика факультетининг “Суғдиёна” шейпинг жамоалари ўзаро беллашяптилар.

Минифутбол мусобақасининг яримфинал босқичида;

1-   жуфтликда тиббий профилактика факультети 104 ва даволаш факультети 139 гуруҳ талабалари майдонга тушадилар.;

2- жуфтликда даволаш факультетининг  105 ва 119 гуруҳ талабалари дўстона рақобатга кириши кутилмоқда.

Ғолиб бўлган гуруҳ талабалари  ўртасида финал босқичи бўлиб ўтади.

 

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan