ЮРТИМИЗ ИҚТИДОРЛАРИ…

                             ЮРТИМИЗ ИҚТИДОРЛАРИ…

Аҳоли саломатлиги йўлида қилинаётган ҳар бир саъю харакатга  мавжуд муаммоларни  кўра олишдек, зийраклик сабаб бўлади. Мамлакатимиз сиёсатидаги  ана шу уйғоқлик сабаб, ўтган   қисқа давр ичида  халқ саломатлигини муҳофаза қилишнинг алоҳида тизими яратилди.  Бу борада  кадрлар тайёрлашнинг миллий моделини халқаро андозалар даражасига кўтаришга эришилмоқда. Ҳар бир соҳадаги ютуқларнинг бош сабаби, мавжуд  муаммоларни обдон ўрганиб, кейин тўғри ҳаракат қилишда. Ваҳоланки,  мамлакатимизда тиббиётга оид  қабул қиланаётган  Қонун ва қарорлар бугун ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмади. Тиббиётга оид  ижобий кўрсатгичларни  нисбатан ошириш  вазифаси    ёш мутахассислар  зиммасига катта масъулият юклаёганининг сабаби  соҳанинг кейинги ривожи айнан  ёш мутахассисларнинг  бугунги  имкониятлардан  қанчалик  фойдаланиб, ўқиб изланишларига  боғлиқ.

Феруз Ҳомидов Тошкент тиббиёт академиясининг магистратура йўналишини муваффақиятли томомлагач   ўқишни 2016-2020 йиллар мобайнида  Жанубий Кореада  докторантура йўналишида давом эттирди.  Айни кунда ёш олим илмий изланишларни ўз юртида давом эттириш билан бирга  чет эл тажрибалари асосида  ноёб жарроҳлик усулларини амалиётга тадбиқ этиб келмоқда.

Айни кунда У,  респубикамиз соғлиқни сақлаш тизимидаги  янгиланиш жараёнининг фаол иштирокчиларидан.  Ёш иқтидорли мутахассис  билан суҳбатимиз   тиббиётдаги энг долзарб муаммолардан  бири, онкологик касалликларда   ўсма ривожланган соҳадаги муаммоларни бартараф этишда  интервенцион радиологиянинг ўрни хусусида  бўлди.

ФЕРУЗ Ҳомидов

“-Ангиопластика усули билан АРТЕРИАЛ қон оқимни  тиклашда  оёқнинг юқори  ампутациясини олдини олиш  мумкин. Бунинг учун Фтороскопия ва ангиография назорати остида махсус симлар пастки томирлар бўйлаб, торайиб блокланган жойлар орқали оёқнинг зарарланган жойига, шарли найчалар бўйлаб жойлаштирилади. Юқори босим остида йўналтирувчи сим артерияларни кенгайтиради. Шундай сўнг, қон томирларини очиқ холатда ушлаб туриш учун махсус металл конструкциялар ё жойлаштирилади. Шунда  томирлар рамкаси стентлар вазифасини бажаради.  Мен Кореа давлатида бўлганимда айнан шу йўналишда ҳам малака оширдим. Шунингдек, онкология соҳасидаги жигар ўсмаларини даволашда ҳам қон томир орқали кириш усули ижобий  самара бермоқда. Ҳозирда  бу усул ҳатто бош мия ракларида ҳам кўлланиляпти. Мия кон томирларига махсус котитерлар билан кириб қон томирларни кенгайтирамиз, бу усул хатто травмотологида ҳам ўзини оқламоқда. Бу қулай усул ривожланган давлатларда анчадан буён мавжуд. Биз қўллаётган тажрибанинг янгилиги аспирекс аппаратини кўллаётганимизда.

 Кореа давлатида амалиёт ўтаган пайтим шунга амин бўлдимки, у ерда  янги операциялар  тез-тез модификация қилинади, яъни унданда яхшироқ самара берадиган турдош усуллари уйлаб топилади. Самарали ечим топган  операцияларни  50 йиллаб  амалиётда ушлаб туришни  бугунги  замонавий тиббиёт ёқламайди.

 Керак бўлса, 1 ойдан кейин бу усулдан кўра  янада самаралироғи ишлаб чиқилади. Бу тезкор ва қизғин жараёнда айтганингиздай, устоз шогирд муносабатлари жуда қўл келаркан.”

Ёш олимнинг таъкидлашича, агар беморда магистрал қон томир ёпилиб қолса, касалда  қон томир жарроҳи томонидан операция ўтказилиб, қон томир очиб юборилади.

Феруз бу ноёб амалиётнинг самарасига   Кореа давлатида ўтказган илмий изланишларидан кейин тўлиқ амин бўлди. Айни кунда у мустақил  равишда  шундай мураккаб жарроҳлик амалиётини юртимизда, юқори технологик  асбоб  ускуналар билан жиҳозланган  клиникаларимизда  муваффақиятли амалга  оширмоқда.

Назира Арипова, Тошкент тиббиёт академияси профессори: 

“Бугунги замонавий тиббиётимизга  қўйилаётган  талаблардан энг муҳими устоз ва шогирд аъаналарини муносиб давом эттиришга йўналтирилганидадир. Соҳанинг кун сайин ривож топиб, янги инновациялар билан бойиб боришида   худди шу каби шу илмий тафаккурга сингиб кетган устоз шогирдчилик анъаналарига  боғлиқ. Шогирд илм  қилишни истаса бас, устози ундаги ғояни амалиётга кўчириб, яхши натижага эришмагунча  ўзидаги бор билим ва тажрибаларни ўргатишдан чарчамаслиги керак. Ҳозирги кунда Феруз Ҳомидов Жанубй Кореада доктарантура йналишида ўқиб, юртимизга қайтиб Чоннам Университети клиникаларида ўрганиб келган амалий билимларини амалий тиббиётда қўллаб келмоқда. Мен шогирдимнинг ҳар бир ютуғини кўрганимда, юртимиз тиббиётининг ёрқин келажагига янада  ишонаман. Инсон саломатлигини ҳимоя қилишдек, машаққатли бироқ шарафли вазифани ўз зиммасига олиш  ниятида тинмай илмий  изланишлар олиб бораётган Феруз Ҳомидов сингари ёш олимларимизни  устоз ва шогирдликнинг ибрат  мактаби тарбиялаётганидан, бу борадаги тизимнинг иш бераётганидан қувонаман.”

Устоз ва шогирдлик муносабатлари шунчалар мустаҳкам риштаки, мактаб остонасидан бошланиб, умр охирига  қадар бардавом бўладиган бу узлуксиз жараён оила маънавиятидан сув ичиб, чуқур илдиз отади. Бора бора оддий ҳаёт тарзимиз, юриш туришимиз, ватанга бўлган садоқатимиз сингари инсоний  фазилатларимизда ўзини тўлиқ намоён этади. Барча яхши фазилатларни отамиздек улуғ, онамиздек меҳрли устозлардан кўчириб олиб, фарзанд янглиғ шогирдларимизга мерос  қолдиришдек, бебаҳо бахтга нима етсин.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАТБУОТ КОТИБИ

Гулчеҳра Мирзаева.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan