Биринчи ёрдам мавзусида мастер класс ўтказилди

2021 йил 12 март куни ТТА Травматология, ортопедия ва ҳарбий дала жарроҳлиги кафедрасида Андижон тиббиёт институти волонтёрлари томонидан биринчи ёрдам мавзусида мастер класс ўтказилди.

Андижон тиббиёт институти талабалари томонидан тузилган “Ибн Сино издошлари” номли гуруҳи ТТА, травматология, ортопедия ва ҲДЖ кафедрасида 4 курс талабалари учун фавқулотта ҳолатларда биринчи ёрдам мавзусида мастер класс ўтказилди.

Гуруҳ аъзолари томонидан бахтсиз ҳодиса рўй берганда, киши шикастланганда унинг ҳаётини сақлаб қолиш ва ёмон асорат қолдирмаслик учун тиббий хизмат ходими етиб келгунича ё уни даволаш муассасасига олиб боргунча кўриладиган тез ва оддий тадбирлар хақида талабаларга тушунчалар берди, ҳамда биринчи ёрдам кимлар томонидан кўрсатилиши тўғрисида айтиб ўтилди. Кишининг ҳаёти хавф остида қолганда, масалан, қон кетаётганда, заҳарланишда, одам сувга чўкканда, шок ҳолатида, ток урган ва бошқа ҳолларда дарҳол биринчи ёрдам кўрсатиш зарурлиги, кейинги кўрсатиладиган тиббий ёрдам биринчи ёрдамнинг қанчалик тўғри кўрсатилганига боғлиқлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мастер класс давомида гуруҳ аъзолари ва талабалар ўртасида қизиқарли саволларга жавоблар берилди.

Мастер классдан фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan