Бугун туберкульёзга қарши кураш куни муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясида ёшлар иштирокида илмий ажуман бўлиб ўтмоқда. Етакчи пульмонолог олимлар томонидан тақдим этилган маърузаларда ёшларнинг фтизиатриядаги муаммоларга нисбатан аҳоли, айниқса ёшларнинг онгли муносабатини шакллантириш масалалари каби долзарб мавзулар ўз аксини топмоқда.