Тошкент тиббиёт академимяси ”Неврологияда долзарб муаммолар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция Халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилмоқда…

Тошкент тиббиёт академимясида 2021-йилнинг 24-25 март кунлари “Ёш неврологлар мактаби”нинг 11 йиллигига бағишлаб ”Неврологияда долзарб муаммолар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция Халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилмоқда.
Конференция ишини қутлов сўзи билан бошлаган ТТА ректори, профессор А.Шодмонов дунёдаги етакчи тиббиёт олийгоҳлари ва клиникаларининг илғор фикрли олимлари, соҳанинг билимдони бўлган мутахасислар иштирок этаётган мазкур халқаро анжуман орқали неврологиянинг долзарб муаммоларига доир қарашлар янада теранлашишига умид боғлади. Бугунги музокараларнинг ёш неврологлар зиммасида турган янги инновацион ишланмаларга туртки бўлишига ишонди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ТТА си илмий жамоаси узвий ҳамкорликда ишлаб чиқиб амалиётга тадбиқ этаётган янгича механизмларнинг аҳолига сифатли неврологик ёрдам кўрсатишдаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Руспубликасида охирги йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш бўйича катта комплекс ишлар амалга оширилди. Замонавий ташҳис ва даволашнинг замонавий усуллари жорий этилди, беморларга кўрсатилаётган хизматлар сифат даражаси ошди. Бироқ, олинган натижалар ҳали етарли эмас. Неврологик беморларнинг диагностикаси ва реабилитациясини таъминлаш зурурати ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Ҳар йили Ўзбекистонда камида 4.6 минг бемор инсульт ва камида 13 минг бемор нерв системаси шикастланиши (травмалар) билан касалланади. Бундан ташқари Республикада мавжуд 700 минг ногиронлиги бўлган кишилар неврологик ва реабилитация муолажаларига мухтож.


ЎР Президентининг 2018 йил 30 августида “Неврологик ёрдамни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан ушбу соҳада энг яхши дунё тажрибасини ҳисобга олган холда неврология тизимини хар тарафлама модернизация қилишга қарор қилинди.
Унга кўра Тошкентда Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази очилади. Бу марказ скрининг тадқиқотлари орқали неврологик касалликларнинг хафли омилларини аниқлайди. Шунингдек, у неврологик касалликларда инновацион ёндошувли хужайра ва генотерапияни ишлаб чиқиш, инсульт, эпилепсия ва шунга ўхшаш неврологик касалликларини регистрларини ўтказиш ва бошқа илмий-амалий муаммолар билан шуғулланади. Марказда неврология ва нейрореабитология соҳасида кадрлар тайёрлаш, шунингдек соҳани мутахассислари учун хорижий мутахассислар бўлган ўқув семинарлари, вебинар ва теле-кўприклар ўтказилади.
Бу қарор ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг ҳаммабоплиги ва тезкорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Касалликларга ташхис қўйиш ва даволашда замонавий усулларни жорий этиш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати сезиларли даражада ошмоқди. Бироқ шунга қарамасдан, неврологик касалликларга ташхис қўйиш, уларни профилактика қилиш ва даволаш, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг ҳаммабоплигини таъминлаш соҳасидаги айрим муаммо ва камчиликлар ҳамон сақланиб қолмоқда.
Анжуманда музокаралари майдонига чиққан аниқ тахлилий хулосаларда ёш невролог олимларнинг касалликларни эрта аниқлаш хамда бу йўналишда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказишдаги имкониятлари борасидаги таклифлари ҳам эшитилди.

Гарчан, мутахассислар зиммасида замон талабларига жавоб берадиган нейрореабилитация тадбирлари ва неврологик ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш вазифаси кўндаланг турган экан, ихтисослаштирилган ёрдам турларини кенгайтирмасдан унинг сифат даражасини яхшилаш ва ҳаммабоплигини ошириш тўғрисида гапира олмаймиз. Анжуманда айнан шу йўналишдаги ҳаракатларимизда ёшлар ташаббусини инобатга олиш масаласи муҳокама этилмоқда.
“Ёш неврологлар мактаби”нинг 11 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Неврологияда долзарб муаммолар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси ана шу сингари кескин музокаралар остида ўтяпти.
Соҳанинг келгуси равнақи экспериментал ва клиник неврология, шу жумладан компьютер, стимуляция ва роботлаштирилган технологиялардан қанчалик фойдалана олишимизга боғлиқ. Ёш мутахассисларни касалликлар профилактикаси билан мунтазам шуғулланишга ўргатиб , диагностика қилиш ва даволаш учун янги усулларни жорий этишга қаратилган комплекс илмий-амалий тадқиқотларнинг қўллаб қувватланаётганлиги Тошкент тиббиёт академияси олимлари томонидан берилган маълумотларда ўз ифодасини топди.
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ МАБУОТ ХИЗМАТИ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan