Нагоя шахар Университети томонидан ТТА профессор-ўқитувчиларига учун маъруза…

Нагоя шахар Университети томонидан ТТА профессор-ўқитувчиларига учун маъруза:
2021 йил 29 март куни Нагоя шаҳар Университети (Япония) профессорлари томонидан эндоурологияга бағишланган интеграл маъруза бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Нагоя шаҳар университети Нефрология ва урология кафедраси профессорлари Т.Ясуи ва К. Тагучи томонидан ТТА Урология кафедраси профессор-ўқитувчилари, магистрантлари, талабалари хамда клиник ординаторлари учун ташкил этилди.


Интеграл маъруза давомида сийдик тош касаллиги билан хасталанган беморларни ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича япон мутахассисларининг ютуқлари тўғрисида сўз юритилди.
Тадбир якунига кўра мутахассислар томонидан урология фани бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича тажриба алмашдилар. Шунингдек, учрашув давомида илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўллари бўйича муҳокамалар олиб борилди.
Хорижнинг етакчи олий ўқув юртларидаги ҳамкасибалари бу каби мунтазам учрашувларни ўтказиш олий тиббий таълимнинг халқаро ютуқларини ТТА ўқув жараёнига кенг жорий этиш имконини беради.
Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

ТТА Халаро факультети

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan