“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади

Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва мутахассислар диққатига!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

  • бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
  • магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
  • докторантура таълим дастури учун 100 нафарстипендиялар ажратишини маълум қилади.

Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

Турли масалалар бўйича мурожаат қилиш учун info@eyuf.uz

Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқларига шу кунгача жами келиб тушган хужжатлар сони 345 нафар, қабул  қилинди  0 нафар.

Соғлиқни сақлаш соҳасига квота ўринлари:

  • бакалавриат таълим дастури учун 8 нафар,
  • магистратура таълим дастури учун 8 нафар,
  • докторантура таълим дастури учун 8 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.

Ҳужжат топшириш платформаси: http://admission.eyuf.uz/

Диққат! Ҳужжатлар 2021 йил 1 апрелдан 1 майга қадар қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топшириш бўйичамурожаатларни @Eyuf_Admission_Bot телеграм ботга юборишингиз мумкин.

қуйида онлайн ҳужжат топшириш бўйича қўлланма билан танишинг

admission qollanma (pdf)

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan